Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорий йилнинг 3 июнь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 100 фоизига маблағлар банк пластик карталарига ўтказиб берилди
4.06.2022 17:03,  
43

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи жами 4 млн 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга тулов қайдномаларини шакллантириб акциядорлик тижорат Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказиб берилди ҳамда 1 трлн. 314,3 млрд.сўм молиялаштириб берилди.

Эслатиб ўтамиз, қарорга асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи юқорида қайд этилган тоифадаги фуқароларга ҳар бирига – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларга эса –

400 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

2. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 4 млн 647 мингдан зиёд кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам бериш учун 929,5 млрд.сўм маблағлар Давлат бюджети ҳисобидан ажратилди.

Қарорга мувофиқ, бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.

Жорий йилнинг 3 июнь ҳолатига пластик карталари орқали пенсия

ва нафақа олувчи фуқароларнинг 100 фоиз ёки (4 895 минг фуқарога) 1 трлн. 159,5 млрд. сўмлик маблағлар банк пластик карталарига ўтказиб берилган.

Шунингдек, Халқ банкининг жойлардаги филиаллари орқали нақд пул шаклида тўловлар сайёр кассалар орқали 74,3 фоизга ёки (2 959,3 минг фуқарога) 805,8 млрд. сўмлик маблағлар фуқароларга етказилди.

Жами 7 854,2 минг нафар (88,2 фоиз) бир марталик моддий ёрдам олувчиларга 1 тлрн. 965,3 млрд.сўмлик (87,6 фоиз) маблағ тўлаб берилди. Мазкур тўловлар жорий йил 8 июнга қадар якунланади.

2022 йил 3 июнь 09-00 ҳолатига млрд. сўмда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан