Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорий йилнинг биринчи чорагида IT хизматлари экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб тўрт баробар ошди
14.04.2022 18:03,  
27

Президент ҳузурида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Сўнгги йилларда IT соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланди.

Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга етди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида:

– IT хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;

– жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобиль алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);

– IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.

Жорий йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топширилмоқда.

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан