Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






JPMorgan таҳлилчилари Туркиядаги зилзилаларнинг тўғридан-тўғри зарарини баҳолади
18.02.2023 00:53,  
21

JPMorgan таҳлилчилари Туркиядаги зилзилаларнинг тўғридан-тўғри зарарини 25 миллиард доллар ёки ялпи ички маҳсулотнинг 2,5 фоизини ташкил қилади.

АҚШнинг дунёдаги энг йирик банкларидан бири бўлган JPMorgan таҳлилчилари Туркиядаги зилзилалардан кўрган тўғридан-тўғри зарарни 25 миллиард долларга баҳолади.Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, бу Туркия ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) тахминан 2,5 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"Туркиядаги зилзила фожиали қурбонларга олиб келди ва жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келди", — дейилади мақолада.

JPMorgan таҳлилчилари, шунингдек, Туркия марказий банки келаси ҳафта ўтказиладиган йиғилишда асосий ставкасини яна 100 базавий пунктга пасайтириб, йиллик 8 га тушириши мумкинлигини айтди.

"Сиёсий раҳбарият зилзиладан олдин ҳам ставкаларни янада пасайтиришга ишора қилган эди. Дастлаб 18 июнга режалаштирилган сайловлар олдидан фоиз ставкалари яна пасайтиришни истисно қилмаймиз. Бироқ, Туркияда пул-кредит сиёсатини ўтказиш механизми бузилгани учун дисконт ставкаси унчалик аҳамиятли эмас деб ҳисоблаймиз", — дея банк таҳлилчиларининг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан