Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖССТ болаларда келиб чиқиши номаълум гепатити ҳақида хабар берди
24.04.2022 17:58,  
107

“2022 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Европа минтақасидаги 11 ва Америка минтақасининг 1 та давлатида келиб чиқиши номаълум бўлган камида 169 та ўткир гепатит ҳолати қайд этилган”, дейилади ташкилот баёнотида. Бу ҳақда «Ria.ru» манбаси хабар бермоқда.

Болаларда жами 114 та ўткир гепатит ҳолати: Буюк Британия, Испания, Исроил, АҚШ ва Дания, Ирландия, Италия, Голландия, Норвегия, Франция, Руминия ва Бельгияда аниқланган.

ЖССТ маълумотига кўра, беморлар ёши 1 ойдан 16 ёшгача. Уларнинг тахминан 10 фоизи жигар трансплантациясини талаб қилади. Ташкилот камида битта ўлим ҳақида маълумотга эга.

ЖССТ таъкидлаганидек, аденовирус ва бошқа кенг тарқалган инфекциялар олдини олиш бўйича умумий чора-тадбирлар қўлни мунтазам ювиш ва нафас олиш гигиенасини ўз ичига олади.

Ташкилот ЖССТга аъзо давлатларга болаларда ўткир гепатит ҳолатларини текшириш ва хабар беришни тавсия қилди. Шу билан бирга, ЖССТ Буюк Британия ёки ўткир гепатит ҳолатлари аниқланган бошқа мамлакатлар билан саёҳат ва савдога чекловни тавсия этмади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан