Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








​ЖССТ: Дунёда “омикрон”дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда
9.02.2022 16:12,  
58

Ўтган ҳафтада дунё бўйича коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари аввалги ҳафтага нисбатан 17 фоизга камайди. Аммо касалликдан вафот этганлар сони, афсуски, 7 фоизга ошди. Бу ҳақда кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳафталик ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 31 январдан 6 февралгача 19 миллиондан зиёд киши COVID-19 инфекциясини юқтирган. Улардан қарийб 68 минг нафари касалликнинг оғир асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. 

Шунингдек, ҳафта давомида энг кўп янги ҳолатлар АҚШда рўйхатга олинган — 1,8 миллион. Иккинчи ўринни 1,7 миллион кўрсаткич билан Франция эгаллаган. Кейинги ўринларни Германия (1,28 млн.), Бразилия (1,24 млн.) ва Ҳиндистон (1 млн.) банд этган.

ЖССТнинг ҳисоботида келтирилишича, сўнгги 30 кун ичида олинган таҳлил намуналари коронавируснинг “омикрон” штамми 96,7 фоиз доминант вариантга айланганини тасдиқлайди. Қолган ҳолатларни эса “дельта” мутацияси ташкил этган.

Россиядаги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази лаборатория мудири Сергей Альховскийнинг фикрича, “омикрон” барибир “дельта”ни бутунлай сиқиб чиқара олмайди. Яъни аввалги штамм кичикроқ ҳажмда бўлса-да сақланиб қолади. 

Ўз навбатида, мутахассис “омикрон” билан касалланган беморда ҳосил бўлган иммунитет, яъни антитаначалар “дельта” ёки шу сингари бошқа мутацияларга қарши яхши самара бермаслигини таъкидлади.

Германия соғлиқни сақлаш вазири эса “омикрон” штамми коронавируснинг охирги варианти бўла олмайди, деган хулосада. Унинг сўзларига кўра, ҳозир CОVID-19 билан касалланиш даражаси юқори. Бу эса вируснинг мутацияга учраши учун қулай шароитдир.

“Ана шундай мураккаб эпидемиологик вазиятда янги штаммлар юзага келмаслигини тасаввур қилиб бўлмайди, — дейди вазир. — Шундай экан, пандемия “омикрон” билан тугаши имконсиз. Биз фақат янги мутациялар зарарсизроқ бўлишига умид қилишимиз мумкин, холос”.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан