Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖССТ экспертлари: Маймун чечагини юқтирган беморларнинг ўн фоизи ҳаётдан кўз юммоқда
26.05.2022 09:21,  
19

Дунёда маймун чечагини юқтирган беморлар сони кундан кун ортмоқда. ЖССТнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси навбатдаги сессиясига тақдим этган кечаги маълумотларига кўра, тасдиқланган жами касаллик ҳолатлари 131 тага етди. Шунингдек, яна 106 киши вирусга чалинганликда гумонланиб, карантинга олинган. 

Ҳозирча мазкур инфекция рўйхатга олинган давлатлар сони 17 тани ташкил этяпти. Энг кўп ҳолатлар Испанияда — 40,  Португалияда — 37 ва Буюк Британияда — 20 нафар беморда қайд этилган.

Энди улар қаторига яна иккита мамлакат қўшилиши мумкин. Айни пайтда Судан ва Аргентинада шубҳа остига олинган беморларда текширувлар ўтказиляпти. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўта хавотирли инфекцияларга глобал тайёргарлик департаменти директори Силви Брианднинг таъкидлашича, аниқланган ҳолатлар “айсбергнинг учи”ми ёки касалликнинг тарқалиш чўққиси аллақачон ўтиб кетганми, буни вақт кўрсатади".

Шу билан бирга, ташкилот экспертлари маймун чечаги эпидемияси аҳолини шошилинч оммавий эмлашни талаб қилмайди, деган хулосада. 

ЖССТнинг яна бир расмий вакили Ричард Пибоди Африка мамлакатлари, хусусан, Конго Демократик Республикаси, Конго Республикаси, Камерун, Марказий Африка Республикаси, Нигерия, Либерия, Кот-д’Ивуар, Сьерра-Леоне, Габон ва Жанубий Судан инфекция ўчоғи бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. 

Шу боис, мазкур давлатларга борган сайёҳлар касаллик ташувчи ҳайвонлардан узоқ бўлиши, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиши лозим.

Мутахассисларнинг айтишича, хасталик иситма, умумий интоксикация ва танада тошмалар пайдо бўлиши билан намоён бўляпти. Беморларнинг 10 фоизи инфекция асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмяпти. Уларнинг аксарияти чечакка қарши эмланмаган кишилардир.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда маймун чечагини даволаш учун махсус муолажа усуллари ҳамда унинг олдини олишга қаратилган алоҳида вакциналар мавжуд эмас.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан