Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ: Элликдан ортиқ мамлакатда коронавирусни юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда
11.05.2022 16:05,  
60

Пандемия мавзуси ҳали кун тартибидан тушгани йўқ. Аксинча коронавируснинг янги мутациялари мутахассислар эътиборини яна ўзига қаратмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кечаги баёнотида айтилишича, ҳозир дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони ортиб боряпти. 

Экспертлар фикрича, ушбу ўсиш динамикаси “омикрон” штаммининг янги субвариантлари дунё бўйлаб кенг тарақалаётгани билан боғлиқ.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус шу ҳақда тўхталар экан, айни пайтда “омикрон”нинг BА.2 версияси ер юзида доминантга айланганини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Жанубий Африка минтақасида BА.4 ва BА.5 вариантлари туфайли касалланиш ҳолатлари кундан-кун кўпаймоқда. 

Тўғри, кейинги пайтларда аҳоли ўртасида оммавий иммунитетнинг кучайиши, жумладан, вакцинация тадбирлари туфайли дунёда коронавирусдан ўлим ҳамда оғир ҳолатларда шифохонага ётқизиш кўрсаткичлари бирмунча камаймоқда. Аммо бу хотиржамлик учун асос бўлолмайди. 

Т. Гебрейесуснинг қайд этишича, вазият “энг ёмон сценарий” асосида ривожланган тақдирда, COVID-19нинг иммунитетга “чап бериш”га қодир, янада юқумлироқ ва ўлим даражасини оширувчи штаммлари пайдо бўлиши мумкин. 

“Пандемиянинг янги тўлқини енгил ўтиши учун Жанубий Африка олимлари аҳолини яна бир босқичда эмлаш зарурлигини таклиф қилишмоқда, — дейди у. — Чунки жаҳондаги барча мамлакатлар аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ вакцина олмагунича, коронавирус инсоният ҳаёти ва саломатлигига хавф солишда давом этаверади”. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан