Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ: Ҳаво ифлосланиши йилига 6,7 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда
18.05.2022 13:45,  
32

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари инсоният саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солаётган яна бир глобал хатар ҳамда унинг асоратлари ҳақида маълумот берди.

Таҳлилларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши йилига дунё бўйича 6 миллион 700 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бу рақам 2015 йилда эълон қилинган кўрсаткичлардан бирмунча юқори. 

Хавотирли жиҳати, келгусида вазият янада ёмонлашиши мумкин. Ифлосланган ҳаводан нафас олиш аҳоли ўртасида хавфли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. 

Жумладан, худди шу омил туфайли заҳарли моддалар ўпка орқали қон айланиш тизимига кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, нафас йўлларида жиддий муаммолар юзага келади. 

Кул зарралари ва чанг концентрацияси ортишидан аллергияга мойил беморлар ҳам азият чекади. Ўз навбатида, бронхиал астма, деманс ва бошқа кўплаб сурункали касалликлар ривожланиши хавфи пайдо бўлади.

Мазкур глобал муаммодан айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси энг кўп зарар кўриши тахмин қилиняпти. 

Шу сабабли ЖССТ дунё давлатлари атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тезкор ва самарали чоралар кўриши зарур, деган хулосада. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан