Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ коронавирус билан боғлиқ ўта жиддий баёнот билан чиқди
6.03.2021 21:19,  
846

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўплаб одамлар ва ҳукуматлар коронавирус пандемиясини тугади деб ҳисоблаётганидан жуда хавотирда эканини билдирди. 

Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан айтиб ўтди.

Унинг айтишича, сайёрамиз аҳолиси эҳтиёткор бўлмаса "Covid-19"нинг учинчи ва тўртинчи тўлқинлари пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Коронавирусга қарши вакциналар қандайдир умид учқунларини берсада, Райан ҳушёрлик ва диққатни йўқотмасликни таъкидламоқда. 

«Вакцинага ишонган одамлар, бироз эркин ҳаракат қилишни бошладилар. Уларнинг хатти-ҳаракатларининг ўзгариши эса охир-оқибат эпидемиологик вазиятга ва вируснинг тарқалиш тезлигига таъсир қилади», дейди ЖССТ мутахассиси.

Райан вазиятни диққат билан кузатишга ҳамда коронавирусни, шу жумладан унинг янги штаммларини тарқалишига қарши оммавий чораларни давом эттиришга чақирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан