ЖССТ коронавирус лабораторияда яратилгани ҳақидаги АҚШ даъвосига муносабат билдирди

ЖССТ коронавирус лабораторияда яратилгани ҳақидаги АҚШ даъвосига муносабат билдирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Соғлиқни сақлаш фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Раян АҚШ расмийларининг COVID-19 коронавирусининг лаборатория келиб чиқиши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

У ЖССТ вируснинг лаборатория келиб чиқишини тасдиқловчи маълумот олмаганлиги ҳақида хабар берди.

"Агар АҚШда бундай маълумот бўлса, уни қачон ва қандай ошкор қилишни ўзлари ҳал қилади", - деди Раян.

Унга кўра, ташкилот ҳозирда мавжуд бўлган маълумотлар асосида ишлайди. Ҳозирча ЖССТнинг барча маълумотлари коронавирус табиий келиб чиқишини кўрсатади, деди Раян.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Америка томони COVID-19 коронавирусининг Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабароториядан тарқала бошлаганлиги тўғрисида етарли далилларга эга эканлигини айтган эди.