Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ Ўзбекистонга 4 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди
22.07.2020 18:57,  
176

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси Бирдамлик ва «COVID-19»га жавоб бериш глобал жамғармаси орқали ЖССТ Бош қароргоҳи томонидан харид қилинган, умумий қиймати 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва умумий оғирлиги 85 тоннага яқин бўлган инсонпарварлик юкини Ўзбекистон Республикасига етказиб берди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.

Инсонпарварлик юкини жўнатиш икки босқичда амалга оширилди. Биринчи партия Тошкентга 8 июлда етиб келиб, ўз ичига юз учун 619 400 та ҳимоя қалқончаси ва 2 176 000 дона жарроҳлик ниқобини олди. Иккинчи партия пойтахтга 17 июлда етказиб берилди. У шахсий ҳимоя воситалари, жумладан, ҳимоя кўзойнаги (95 200 дона), ҳимоя халатлари (178 000 дона), жарроҳлик ниқоблари (12 000 дона), KN95 респиратор ниқобларидан (1 064 000 дона) иборат эди.

Юк Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига топшириш учун мўлжалланган. 

Маълум қилинишича, инсонпарварлик юки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдамнинг бир қисмидир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан