ЖССТ раҳбари пандемия тугаш муддатини маълум қилди

ЖССТ раҳбари пандемия тугаш муддатини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг билдиришича, коронавирус пандемияси икки йилдан кам вақт ичида тугайди. 

Шу билан бирга, у 1918 йилда миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган испан гриппи пандемияси икки йил давом этганини эслади.

"Бизда глобаллашув билан боғлиқ заифликлар, инсон уланишининг юқори интенсивлиги мавжуд, аммо технология афзалликлари ҳам бор, шунинг учун биз ушбу пандемияни икки йилдан кам вақт ичида тўхтатишга умид қиламиз", - деди ЖССТ раҳбари. "Мавжуд воситалардан максимал даражада фойдаланиш ва янги воситаларга, масалан, вакциналарга таяниб, биз 1918 йилдаги гриппга қараганда қисқароқ вақтда енгиб оламиз", деб давом этди Гебрейесус.

ЖССТ илгари 12 ёшдан ошган болаларга катталар каби вазиятларда ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилган эди. Бундан ташқари, ижтимоий масафоланишга риоя қилиш касалликни олдини олишнинг энг самарали механизмларидан бири ҳисобланади.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 22 август куни пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 23 миллиондан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланган, 800 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган ва деярли 15,7 миллион киши тузалиб кетган.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус инфекцияси CОВИД-19'ни пандемия даражасида эканлигини эълон қилди.