Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖССТ раҳбари янги ва ўта хавфли вирус пайдо бўлишидан огоҳлантирди
30.10.2021 13:41,  
1034

Келажакда Ер юзида инсоният учун хавфли вирус пайдо бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай вирус тарқалишини «биология нуқтаи назаридан инкор этиб бўлмайди». ЖССТ раҳбари жаҳон ҳамжамияти ҳозирги пандемиядан сабоқ олиб, кейинги пандемияга тайёргарлик кўриши кераклигини таъкидлаган.

Гебрейесус, шунингдек, «юқори даражадаги таҳдидларга» қарши курашиш учун «олий даражадаги сиёсий иштирок» зарурлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан у G20 иштирокчиларини пандемияга тайёргарлик ва унга қарши чоралар кўриш бўйича юридик жиҳатдан мажбурий бўлган халқаро шартномани тузишни қўллаб-қувватлашга чақирган.

Тегишли қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ноябр ойида бўлиб ўтадиган махсус сессиясида қабул қилиниши режалаштирилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан