Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЖССТ сил касаллигини аниқлаш ҳамда даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди
24.03.2022 19:44,  
45

Дунёда ҳар йили сил касаллигидан 1,4 миллиондан ортиқ одам вафот этади. Энг ёмони, хасталик эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин. 

Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

Куни кеча эса ташкилот болалар ва ўсмирлар ўртасида мазкур хасталикни аниқлаш ва даволашга доир янги тавсияларини эълон қилди. 

Хўш, бунга қандай эҳтиёж бор эди?

Гап шундаки, пандемия даврида сил касаллигига қарши кураш жараёни бирмунча сусайиб, асосий куч ва эътибор COVID-19ни даволашга йўналтирилди. Қолаверса, коронавирус туберкулёзни юқтиришга мойил, иммунитети заиф ҳамда хасталикка чалинганлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатди.

Масалан, 2000 йилдан 2020 йилга қадар туберкулёзга чалинган 66 миллион кишининг ҳаёти сақлаб қолинган бўлса, CОVID-19 пандемияси бу ижобий кўрсаткичларга бирмунча ғов бўлди. 

ЖССТнинг янги тавсиялари қуйидагилардан иборат: 

диагностик тестлар қамровини кенгайтириш ва бу жараёнда каминвазив усулларни кўпроқ қўллаш зарур;

болалар ва ўсмирларда сил касаллигини аниқлаш учун дастлабки тест сифатида молекуляр экспресс-диагностикадан фойдаланиш лозим;

сил касаллигининг дориларга чидамлилиги юқори бўлмаган турлари билан оғриган болалар ва ўсмирларни даволаш муддатини олти ойдан тўрт ойга, сил менингити муолажаси давомийлигини эса 12 ойдан олти ойга қисқартириш мақсадга мувофиқ;

силнинг дори воситаларига чидамли турига қарши иккита янги препарат (бедаквилин ва деламанид) энди барча ёшдаги болаларда фойдаланиш учун тавсия этилади;

 болалар ва ўсмирларга ўз яшаш манзилларига яқин ҳудудда сил касаллигидан даволаниш ва тиббий профилактикадан фойдаланиш имкониятини яратиш лозим. 

ЖССТ Жаҳон силга қарши кураш куни муносабати билан ишлаб чиққан ушбу тавсияларни самарали амалга ошириш учун ҳукуматларни етарли миқдорда сармоя ажратишга чақирди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан