Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖССТ вакили ривожланган давлатларни қолган мамлакатларга вакцина етказиб беришга чақирди
4.02.2022 13:26

Ўтган ҳафтада Европада жами 12 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, пандемия давридаги рекорд кўрсаткичлари янгиланди. Шунга қарамай, қитъанинг аксарият давлатларида карантин чекловлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Хўш, нега?  

ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге бунинг бир нечта сабабини келтириб ўтди. Жумладан, баҳор фасли яқинлашмоқда. Бу мавсумда одатда касалланиш ҳолатларининг пасайиши кузатилади. 

Қолаверса, “омикрон” аввалги штаммларга қараганда бирмунча енгил ва асоратсиз кечяпти. Ўз навбатида, уни даволаш борасида ҳам етарлича тажриба тўпланди. Энг муҳими, минтақада аҳолини оммавий эмлаш даражаси кун сайин ошиб бормоқда. 

Ханс Клюге ана шундай вазиятда эзгу даъват билан чиқиб, ривожланган мамлакатларни қолган давлатларга вакцина етказиб беришга чақирди. “Бу бутун сайёрамизни коронавирусдан ҳимоя қилиш учун энг самарали чорадир”, — деди у.   

Аслида, бу чорлов учун етарлича асослар бор. Чунки ҳозир 90 та мамлакатда эмлаш кўрсаткичлари 40 фоизга ҳам етмайди. 36 давлатда эса фуқароларнинг атиги 10 фоизи вакцина олган, холос. Африка қитъаси аҳолисининг 85 фоиздан ортиғи ҳатто биринчи доза билан эмланмаган. 

Европада эса бу борада жиддий муаммолар йўқ. Масалан, Швецияда 12 ёшдан ошган аҳоли қатламининг 83 фоиздан зиёди коронавирусга қарши икки босқичда эмланиб бўлган. Бустер дозада вакцина олганлар эса 50 фоизни ташкил этади. 

Шу боис, мамлакатда 9 февралдан коронавирус чекловлари бекор қилиниб, бар ва ресторанларни соат 23:00га қадар ёпиш, ташриф буюрувчилар сонини чегаралаш, эмланганлик сертификатини тақдим этиш, жамоат транспортида тиббий ниқоб тақиш талаб этилмайди. 

Янги Зеландия февраль ойи охиридан ўз чегараларини босқичма-босқич очишини эълон қилди. Бу имкониятдан аввал мамлакат фуқаролари, кейин Австралиядан келган махсус виза эгалари, сўнгра барча эмланганлар фойдаланишлари мумкин.

Чехияда эса келаси ҳафтадан ресторан ва кўнгилочар масканларга ташриф буюриш учун эмланганликни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш шарт бўлмайди. 

Айни пайтда Дания, Норвегия, Нидерландия, Австрия, Шимолий Ирландия ва бошқа қатор Европа давлатларида ҳам пандемия билан боғлиқ чекловлар бекор қилинган. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан