Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖССТ янги туғилган чақалоқлар ва уларнинг оналарига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқди
1.04.2022 13:57,  
39

Бугун дунё бўйича туғилаётган ҳар ўн чақалоқдан уч нафари малакали тиббий хизматдан четда қолмоқда. Ўз навбатида, бу муаммодан уларнинг оналари ҳам жиддий азият чекяпти. Оқибатда аҳолининг ушбу қатлами орасида  ўлим кўрсаткичлари ошиб бораётир.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туғуруқдан кейинги дастлабки 6 ҳафтада оналар ва болалар саломатлигини таъминлаш бўйича 63 та тавсияни эълон қилди. 

Қуйида улардан энг муҳимларини келтириб ўтамиз: 

туғуруқдан кейинги 24 соат ичида янги дунёга келган чақалоқлар ва уларнинг оналарига шифохоналарда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши шарт;

дастлабки олти ҳафта давомида қўшимча равишда камида уч марта туғуруқдан кейинги текширув ўтказилиши керак;

туғуруқдан сўнг она-болада шошилинч тиббий ёрдамни талаб қиладиган хавф белгилари аниқланиши ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим; 

туғуруқдан кейин аёлларда энг кўп учрайдиган муаммолар, хусусан, кўкрак қафасидаги оғриқларни бартараф этиш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатилиши ёки зарур маслаҳатлар берилиши даркор;

барча янги дунёга келган чақалоқлар кўриш ва эшитиш нуқсонлари бўйича скринингдан ўтказилиши ҳамда туғилиш вақтида эмланиши шарт;

янги туғилган чақалоқларни соғлом парваришлаш бўйича оилаларга яқиндан тиббий-профилактик ёрдам кўрсатилиши лозим;

она сути билан эмизишнинг аҳамияти, гўдак саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда жисмоний фаоллик бўйича оналарга зарур кўрсатма ва тавсиялар берилиши керак;

туғуруқдан сўнг кечадиган депрессия ҳолатларини бартараф этиш учун, эҳтиёж юзага келса, оналарни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам ва муолажа олишга йўналтириш талаб этилади.

Шунингдек, ЖССТнинг кўрсатмаларида туғуруқдан кейин шифохонада қолишнинг минимал давомийлиги батафсил тавсифланган. 

Масалан, туғуруқдан кейин соғлигидан шикояти йўқ чақалоқлар ва уларнинг оналари одатда 48 дан 72 соатгача шифохонада олиб қолинади. Кейинги босқич саломатлик кўрсаткичларига мувофиқ, 7 кундан 14 кунгача ва ҳатто олти ҳафтагача узайтирилиши мумкин. 

Бироқ соғлигида жиддий хавф аниқланса, она ва бола 6 ҳафтадан сўнг даволаниш учун йўналтирилиши зарур. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан