Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЖСТ Бош директори нархларнинг ошишини экспорт чекловлари билан боғлади
12.06.2022 19:30,  
37

Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) бош директори Оконжо-Ивеала озиқ-овқат нархларининг ошишини экспорт чекловлари билан боғлади. Унинг фикрича, бу ҳолат глобал озиқ-овқат инқирозини янада кучайтириши мумкин. Бу ҳақда  «РИА Новости» манбаси хабар берди.

У экспорт чекловлари таъсирини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди. «Сиз 2008 ва 2009 йиллардаги озиқ-овқат инқирози пайтида айнан шундай ҳаракатлар нархларнинг кўтарилишига олиб келганини кўрдингиз», деди ЖСТ бош директори.

Украина донининг экспорти билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, у БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш уни назорат остида ушлаб туришини ва Москва ва Киев билан мулоқотда эканини айтди. Оконжо-Ивеала, шунингдек, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва бошқа сиёсий тузилмалар музокараларда иштирок этаётганини қайд этди.

28 май куни Германия канцлери Олаф Шолц ва Франция президенти Эммануэл Макрон Россия етакчиси Владимир Путинга дон экспорти учун Одесса блокадасини бекор қилиш зарурлиги ҳақида маълум қилишди. 

Уларнинг фикрича, бу Украина ғалласини Қора денгиз орқали ташишда ёрдам беради. Шундай қилиб, мамлакатлар глобал озиқ-овқат инқирозидан қочишлари мумкин эди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан