Жуда ҳам совуқ жойларга кўчиб кетаётган ўзбеклар, партияни судга бермоқчи бўлган Сенатор ва бошқа муҳим хабарлар

Жуда ҳам совуқ жойларга кўчиб кетаётган ўзбеклар, партияни судга бермоқчи бўлган Сенатор ва бошқа муҳим хабарлар

Якунланиб бораётган 12 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

Бир вақтнинг ўзида доимий яшаш учун Колимани танлаганларнинг 1 241 нафари МДҲ давлатлари фуқароларидир. Улардан 779 киши Украинадан, 583 киши Ўзбекистондан, 139 киши Қозоғистон ва 123 киши Арманистондан келган.

Батафсил: https://sof.uz/0ss

Сенатор “Миллий тикланиш”ни судга берадими?

Сенатор Мақсуда Ворисова “Миллий тикланиш” газетасини судга бериши эҳтимоли катта экани айтилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/fwk

Ўзбекистон қуруқ гап билан иттифоққа кирмайди

​Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириши ҳақидаги муҳокамалар алоҳида мавзуга айланяпти. Энди унда мутахассисларгина эмас, дипломатлар ҳам қатнашяпти. "Коммерсантъ" нашрининг суҳбатдошига кўра, расмий Тошкент ўзининг саноати ва бошқа иқтисодий соҳалари учун кафолат олишни хоҳлайди. Шунга қарамай Москва ўзбек томони ЕОИИга кириш аризасини топширишни кўп кечиктирмайди, деган фикрда.

Батафсил: https://sof.uz/dos

Лўли миллатига мансуб аҳоли ҳам янги уй-жойларга эга бўлди

Ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган, ҳозирда турмуш учун яроқсиз ҳолга келиб қолган уйларда яшаб келаётган лўлилар учун замонавий уй-жойларга эга бўлиш, албатта, тарихий воқеа.

Батафсил: https://sof.uz/f26

Лукойл Ўзбекистон халқи олдида расман кечирим сўраши шарт

Колумнистимиз Жамшид Муслимовдан муносабат:
Лукойлда ишловчи ўзбекистонлик ишчиларни ҳақорат қилган ходимга нисбатан расмий чора кўрилиши ва Лукойлнинг ўзи Ўзбекистон халқи олдида расмий баёнот билан кечирим сўрашини талаб қиламан.

Батафсил: https://sof.uz/4u2

Собиқ прокуратура ходимидан 19 минг доллар пулини олиб беришни сўраган аёл бўйича расмий баёнот берилди

Бош прокуратура томонидан интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро М.Акбарова томонидан эълон қилинган видео мурожаат ўрганилди, дейилади идоранинг ахборот хизмати хабарида.

Батафсил: https://sof.uz/cij

ЙПХ инспекторини намойишкорона таҳқирлаган шахс озодликдан маҳрум этилди

Шу йил 7 август куни туш пайтида Бухоро шаҳрининг «Марказий бозор» чорраҳасида хизмат фаолиятини олиб бораётган ЙПХ инспектори билан қоидабузар ҳайдовчи ўртасида содир бўлган жанжал охири суд муҳокамасигача етиб борди.

Батафсил: https://sof.uz/0y6