Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жулиан Ассанж Франциядан бошпана сўрамоқчи
20.05.2017 10:30,  
3

Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж Францияга сиёсий бошпана сўраб мурожаат этмоқчи. Бу ҳақда у Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси балконидан туриб баёнот берди.

«Жулиан Ассанж Лондондаги Эквадор элчихонасини тарк этишга ҳаракат қилади. У бир қатор мамлакатлардан, хусусан, Франциядан сиёсий бошпана беришни ва АҚШдан ҳимоя қилишни сўрамоқчи», дея унинг сўзларини келтирган France info. 

Шунингдек, Ассанж Буюк Британия полицияси ҳалигача уни ҳибсга олишни режалаштираётганини куракда турмайдиган ҳолат деб баҳолади.

«Бундай таҳдидлар фавқулодда вазиятларга ярашади», — таъкидлади инсон ҳуқуқлари фаоли.

Илгарироқ Швеция прокуратураси Ассанжга нисбатан суд таъқибини тўхтатгани маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан