Жума намозларини масжидларда шу ҳафтадан бошлаб ўқиш мумкин

Жума намозларини масжидларда шу ҳафтадан бошлаб ўқиш мумкин

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади. 

Махсус комиссия аъзоси, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг аниқлик киритишича, жамоавий ибодатларни 2020 йил 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб амалга ошириш мумкин бўлади.