Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Журналист Алишер Соиповнинг ўлими билан боғлиқ иш қайтадан кўриляпти
3.10.2019 12:05,  
1048

Қирғизистонда журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши билан боғлиқ жиноий қайтадан кўриляпти. Бу ҳақда марҳумнинг укаси Шоҳруҳ Соипов “Фергана.ру” нашрига маълум қилган.

Мазкур иш 2013 йилда тўхтатилган эди. Қирғизистон Бош прокуратурасининг Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича халқаро уюшма (IFEX)нинг мурожаатига жавобан билдиришича, 2019 йилнинг 2 августида Ўш вилояти прокуратураси терговчининг қарорини бекор қилган ва Алишер Соиповнинг ўлдирилиши бўйича терговни қайтадан бошлаган.

“Америка овози”, “Озодлик”, ВВС, “Фергана.ру” билан ҳамкорлик қилган, “Сиёсат” газетасининг бош муҳаррири бўлан Алишер Соипов 2007 йилнинг 24 октябрида Ўшда отиб кетилди. Ўшанда у 26 ёшда эди.

2010 йилнинг баҳорида Ўш шаҳар суди Абдуфарид Расулов исмли шахсни журналист Алишер Соиповнинг ўлимида айбдор деб топди ва уни 20 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди. Бироқ қотиллик юз берган пайтда Расулов бошқа жойда бўлгани ҳақида далил тақдим этилгач, у 2012 йилда қўйиб юборилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан