Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кабул Дусов: "Мен аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги йўл очмоқчи эдим. У ерда болалар майдончаси бўлмаган"
16.10.2019 15:15,  
517

Бугун ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Яшнобод тумани аҳолиси Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага алоҳида ўзи учун кириш йўлини очмоқчилигидан норозилиги тасвирланган видео тарқалган эди.

Repost нашри Кабул Дусов билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди.

Аслида нима бўлган эди?

— Ҳаммаси қонуний бўлган. Мен аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги йўл очмоқчи бўлдим. Аҳоли бекатгача 500-600 метр юриб, қийинчиликка дуч келаётган эди. Мен ҳаммасини расмийлаштирдим. Тошкент шаҳар ҳокимияти, ИИББ ва бошқа ташкилотлардан рухсат олдим. Йўл қурилишини шу йили бошламоқчи эдим, лекин аҳоли қарши чиқди.

Улар нега қаршилик қилишди?

— Улар мен йўл қурмаслигимни хоҳлашяпти. Мен эса улардан ҳеч нарса сўраганим йўқ, ўзим молиялаштиряпман. У ерда ТСЖ ва бошқа жойдан келган провакаторлар бор эди. Мен биринчи қаватдан офис сотиб олдим. Аввал у ерда 16 ойдан бери коммунал хизматларга пул тўланмаган экан. ТСЖ ходимлари менга ярим йил учун пул тўлашимни айтишди. Мен рози бўлмадим ва ҳаммасини бирданига тўламоқчи бўлдим. Улар ҳозир менга жаҳл қилиб қурилишга халақит беришяпти.

Йўл сизнинг офисингизга олиб борадими?

— Янги йўл бутун маҳалла ҳудудидан ўтади. Қарияларга катта йўлгача 500 метр юриб чиқиш қийинчилик туғдиради. Болалар майдончасига келсак, у аввалдан бўлмаган. Улар болалар майдончаси деб атаётган ҳудудда бир қанча ахлат контейнерлари бўлган. Мен эса чиқиндиларни тозалагандим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан