Кадастр агентлигига директор тайинланди

Кадастр агентлигига директор тайинланди

Президент қарори билан (ПҚ-4834, 18.09.2020 й.) Халилилло Собиржонович Турахужаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги президентининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан ташкил этилган.