Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каламушлар давлат интернетини узиб қўйишди
21.11.2019 12:12,  
661

Эстонияда давлат хизматларини етказиб берадиган кабелни каламушлар кемиргани учун интернет ишламай қолди. Бу ҳақда Postimees нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Таллин яқинидаги туманда каламушлар интернет кабелини кемириб, симларга зарар етказган. Шу сабаб эстонияликлар давлат ахборот департаменти тизимидан фойдалана олмай қолдилар.

Интернетнинг ўчиб қолиши ҳаммадан ҳам кўра, дори рецептини интернет орқали оладиган беморлар учун қийинчилик туғдирди.

Тез орада каламушлар кемирган кабел янгиланиб, алоқа тикланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан