Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш учун 2035 йилгача бензин билан юрадиган янги автоуловларни сотишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар беради.
"Бу давлатимиз иқлим ўзгариши таъсирига қарши курашиш учун қилиши мумкин бўлган энг муҳим қадамдир", - деди у бошқа давлатларни ҳам шу йўлдан юришга чақириб.
Губернаторнинг сўзларига кўра, Калифорниядаги барча янги автоуловлар ва йўловчи юк ташийдиган автомобиллар 2035 йилгача нол эмиссия (zero emission) даражасида бўлиши керак. Ва 2045 йилга келиб, ушбу қоида ўрта ва оғир юк машиналарида қўлланилади. Шу билан бирга, губернатор штат аҳолисига бензин билан ишлайдиган машиналарни ҳайдашни ёки аввал фойдаланилган машиналарни сотишни тақиқламайди.
We’re experiencing a climate CRISIS.
— Gavin Newsom (@GavinNewsom) September 23, 2020
Transportation is responsible for over 50% of CA’s greenhouse gas emissions.
It’s time to be as bold as the problem is big.
Today we announced that by 2035 every new car sold in CA will be an emission free vehicle. pic.twitter.com/xGqlnFFx6d
Reuters маълумотларига кўра, Калифорния энг йирик автоулов бозори бўлиб, у Қўшма Штатларда сотилган автомобилларнинг 11 фоизини ташкил қилади.
Шунингдек, тутун ҳосил қилувчи Калифорниядаги углерод ифлосланишининг ярмидан кўпи енгил транспорт воситаларига тўғри келади. Штатдаги энг ифлос ҳаво Лос-Анжелес ҳудудида ва Марказий водийда жойлашган.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаоллари губернаторнинг хатти-ҳаракатларини мақташди, аммо автоуловлар ва нефт ишлаб чиқарувчи компаниялар ушбу режанинг амалга ошишига шубҳа билан қарашди.