Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ёрдамчи инспектори Р. фуқаро Н.га 7 600 АҚШ доллари эвазига кам таъминланган оилаларга бериладиган уйлардан бирини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.