Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Канада Европага LNG экспорт қилишни бошлайди
29.06.2022 09:40,  
62

Берлин ва Оттава мамлакат Европага ёқилғи экспорт қилишни бошлаши учун Канаданинг шарқий қирғоғида суюлтирилган газ (LNG) терминалини қуришни муҳокама қилмоқда, деб хабар бермоқда Реутерс немис ҳукумати расмийсига таяниб.

Унинг нашрга айтишича, май ойида Канада табиий ресурслар вазири Жонатан Уилкинсон мамлакат ҳукумати шарқий қирғоқда таклиф этилаётган икки LNG экспорт объекти ортида турган компаниялар билан ушбу лойиҳалар суръатини тезлаштириш ва кўламини кенгайтиришга қандай ёрдам бериш бўйича мулоқот олиб бораётганини айтди. Европага LNG етказиб берилади.

Аввалроқ Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ижрочи директори Фотиҳ Бирол Европага февраль ойи ўрталарига қадар газ истеъмолини деярли учдан бир қисмга камайтиришга тайёргарлик кўришни маслаҳат берган эди, чунки Россиядан етказиб бериш тўхтатилиши мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан