Канада ўз спортчиларини Токио олимпиадасига юбормайди

Канада ўз спортчиларини Токио олимпиадасига юбормайди

Канада Олимпия қўмитаси ва Канада Паралимпия қўмитаси Токио-2020 ёзги олимпиадасига ўз спортчиларини юбормаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар берди.

Канада Олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитасига олимпиада ўйинларини кўчириш ҳақида сўров юборган. Агар олимпиада кўчирилмаса, Канада коронавирус пандемияси сабаб ўз спортчиларини Японияга юбормайди.

"Вирусдан ҳимояланиш биринчи даражали вазифамиз бўлиши керак. Биз ҳозир соғлиқни сақлаш борасида катта кризис ёқасида турибмиз. Айни пайтда соғлиқни сақлаш спортдан кўра муҳимроқдир", дейилади сўров аризасида.