Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Капиталбанк" Uzum холдинги билан бирлаштирилади
20.02.2023 17:41,  
68

Мамлакатимизнинг энг йирик хусусий банки, давлатимиз аҳолиси учун рақамли хизматлар экотизимини ривожлантираётган Узум холдинги билан бирлаштирилади. Бу ҳақида бугун Тошкентда битим имзоланди. Холдинг таркибида банк Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини рақамлаштиришга қаратилган ташаббусларни фаол ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Акциядорлар таркибидаги ушбу ўзгаришлардан сўнг банкнинг Узум гуруҳининг турли хизматлари билан ҳамкорлиги бошланади, бу эса "Капиталбанк" АТБни рақамлаштириш ва янги мижозларни жалб қилиш учун катта салоҳиятни, бошқа томондан эса банк мижозларига Узум маҳсулотлари ва хизматларини таклиф қилиш учун улкан имкониятларни кўрсатди.

Ягона b2b ва b2c платформасини янада ривожлантириш учун "Узум" компаниялари гуруҳи томонидан "Капиталбанк" АТБ, "Узум Маркет" маркетплейси, "Узум Банк" рақамли банки ва "Узум Насия" муддатли тўлов хизматини ўз ичига олган холдинги ташкил этилмоқда. Активларни ягона бошқаруви хизматлар синергияси яратадиган барча имтиёзларни тезда амалга ошириш ва Узум экотизим хизматларидан фойдаланувчилар учун энг яхши мижозлар тажрибасини ташкил қилиш имконини беради ( ҳозирги кунда ҳар ой мамлакатда 5 миллиондан ортиқ киши компания хизматларидан фойдаланади).

Аввалроқ, 2022 йилда россиялик тадбиркорлар Ирина Лупичева ва Борис Добродеэв банк акциядорлари қаторидан чиқиб кетди, Узум гуруҳидаги компаниялардан бири эса банк акцияларини сотиб олган эди.

"Узум экотизими билан бирлашиш банкка давлатимизда банк хизматини рақамлаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонликларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш учун ягона рақамли инфратузилмани яратишда фаол иштирок этиш имконини беради", — деди Мақсуд Абдусамадов, банк Кузатув кенгаши раиси.

Компания ҳақида

"Узум" компаниялар гуруҳи 2022 йилда ташкил этилган. Узум кундалик муаммоларни ҳал қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун рақамли хизматларнинг ноёб экотизимини фаол ривожлантирмоқда. Компаниялар гуруҳига "Капиталбанк" АТБ, "Узум Насия" муддатли тўлов хизмати, кенг ассортимент ва маҳсулотларни тез етказиб берадиган "Узум Маркет" маркетплейси, шунингдек, "Узум Банк" рақамли банки киради. Ўзбекистонда ҳар ой 5 миллиондан ортиқ киши компания хизматларидан фойдаланади. Узум гуруҳи акциядорлари ўзбекистонлик тадбиркорлар – банк ва холдинг таркибига кирадиган барча активлар эгаларидир.

Шунингдек, Узум акцияларининг катта улуши гуруҳ менежменти ва унинг таркибига кирувчи барча компанияларга бириктирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан