Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каранте-до: Япония фавқулодда ҳолатга ўтмоқда
7.04.2020 12:53,  
613

Коронавирус пандемияси туфайли Япония ҳукумати сешанба кундан мамлакатда фавқулодда ҳолатга ўтилишини маълум қилди деб ёзмоқда Коммерсант.

Ушбу қарор Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк маротаба маъқулланди. 

"Пойтахт Токиода коронавирус беморлари сони ниҳоятда ошиб кетганлиги учун бундай қарорга келинди", - дейилади хабарда.

Хитой ва Жанубий Кореянинг пандемияни енгиб ўтаётгани фонида, "кунчиқар юрт" иқтисодиёти минтақада кучсиз сифатида баҳоланмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, Япония Бош вазири Синзо Абе душанба куни кенг кўламли инқирозга қарши чоралар тўпламини эълон қилди, уларнинг умумий қиймати мамлакатнинг йиллик ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизини ташкил этади.

Феврал ойида Япония ҳукумати хусусий компаниялар раҳбариятига ўз ходимларини узоқдан ишлашга ўтказиш бўйича чақириқларига қарамай, корпорациялар ва иш берувчилар бу ташаббусни жиддий қабул қилмади.

Натижада, расмийлар қаттиқ чоралар кўришга қарор қилдилар ва урушдан кейинги Япония тарихида биринчи марта фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.

Мавзуга доир: Токио ва Осака шаҳарларида фавқулодда ҳолат эълон қилинади — ОАВ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан