Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврини қайси меҳмонхоналарда ўташ мумкин (рўйхат ва нархлари)
30.06.2020 20:19,  
2316

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби белгиланди.

Ҳозирги кунда фуқароларни карантин талаблари асосида жойлаштиришга етарли шароит яратган ва уларни қабул қилишга розилик билдирган меҳмонхона фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатлари шакллантирилди.

Унга кўра, 300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами - 13 та, 301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами - 54 та, 501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхоналар рўйхати шакллантирилган.

Шу ўринда, битта рейс орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқароларнинг карантин даврида санитар-гигиеник хавфсизлик талаблари жорий этилган, Миллий гвардия томонидан туну кун давомида қўриқланадиган меҳмонхоналарга тартибли жойлаштирилиши, аҳоли ўртасида коронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида меҳмонхоналарнинг рўйхати ҳар битта нарх тоифасидан 3 тадан жами - 9 та, энг кам нарх тақдим қилган меҳмонхоналар кесимида эълон қилиб борилади.

Бунда меҳмонхоналар ўринлари сони карантинга олинган фуқаролар ва қайд этилган бронлар ҳисобига тўлгач, рўйхат янгиланиб борилади. 

Ҳудуд Юридик шахс номи/жойлаштириш воситаси номи Жойлаштириш воситаси манзили  Нархи*
Тошкент шаҳри “ART PALACE HOTEL” ХКнинг ART PALACE HOTEL меҳмонхонаси Чилонзор тумани Наққошлик кўч. 1-уй 250000
Тошкент шаҳри "TOSHKENT INTER TUR SERVIS" МЧЖнинг TOSHKENT INTER TUR SERVIS меҳмонхонаси Олмазор тумани, Фаробий кўч. 14-уй  250000
Тошкент шаҳри "ELRUS XOSTEL" OKнинг ELDORADO  меҳмонхонаси Чилонзор тумани Қатортол кўч. 6 мавзеси, 31-уй  250000
Тошкент шаҳри МЧЖ шаклидаги "DOBUSIYA" ҚКнинг GOLDEN VALLEY меҳмонхонаси Юнусобод тумани А.Темур шох кўч. 112-уй 350000
Тошкент шаҳри "AL-HOSILOT" МЧЖнинг AL HOSILOT меҳмонхонаси Яккасарой тумани Ш. Руставели кўч. 95-уй 350000
Тошкент шаҳри "RADDUS-JSS" МЧЖнинг RADDUS JSS меҳмонхонаси Яккасарой тумани Х.Сулейманова 39/41 350000
Тошкент шаҳри "ECO BOUTIC HOTEL" ОКнинг ECO BOUTIQUE HOTEL меҳмонхонаси Юнусобод т-н. Етти Чинор кўч. 60 уй 505000
Тошкент шаҳри "WINTER HOLIDAY" МЧЖнинг SAYYOH меҳмонхонаси Чилонзор тумани Ал Хоразмий кўч. 4/1-уй 510000
Тошкент шаҳри "OMAD-GROUP" МЧЖнинг ZAMONA меҳмонхонаси  Чилонзор т-н. Боғистон кўч. 1/1 520000

*Барча хоналар нархи қуйидагиларни ўз ичига олади: жойлаштириш, 3 маҳал овқат, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тиббий кўрик хизматлари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан