Карантин қоидалари юмшатилган Тошкентда ҳаёт қай даражада тикланди?

Карантин қоидалари юмшатилган Тошкентда ҳаёт қай даражада тикланди?

Яндекс дунё шаҳарлари карантиндан қандай чиқаётганини таҳлил қилмоқда. Мутахассислар "Яндекс.Карт" ёрдамида дунёдаги 42 та шаҳар аҳолисининг фаоллашув даражасини графикларда акс эттиришди. 

Яндекс маълумотларига кўра, Тошкентда ҳаёт карантиндан олдинги кунларга нисбатан 58 фоизга тикланган.

Тошкент шаҳри учун график 17 февралдан 20 майга қадар тузилган.

Манба: Яндекс 

Энг паст фаоллик кўрсаткичи 26 апрелда қайд этилган - 5%.

Умуман олганда апрел ойида аҳолининг ўртача фаоллик даражаси 15 фоиз атрофида бўлди.

10 майдан кейин бу кўрсаткич 40 фоиздан ошиб кетган ва 20 май ҳолатига кўра, 58 фоизни ташкил қилмоқда. 

Ўрганилган 42 та шаҳар ичида Стокголм (88%), Брюссел (75%), Нур-Султон (75%), Минск (74%) ҳамда Тел-Авив (73%) шаҳарларида ҳаёт қарийб карантингача бўлган даражада тикланган. 

Мумбай (17%), Рио-де-Жанейро (23%), Мехико (26%), Мадрид (30%) ҳамда Буэнос-Айрес (31%)да одамлар ҳали кўчаларга чиқишга ошиқмаяпти.