Карантин қоидаларини бузган шахс 15 суткага қамалди

Карантин қоидаларини бузган шахс 15 суткага қамалди

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Карантин эълон қилинганига қарамасдан 3 апрель куни соат тахминан 00:50 ларда Сирдарё тумани, “Синдаробод” маҳалласи ҳудудида жойлашган блок постда фуқаро У.Н. ўзига тегишли “Нексия” русумли автомашинада ниқобсиз келиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, хизмат вазифасини бажараётган Сирдарё тумани ИИБ ходимларини ҳар хил куракда турмайдиган уятли сўзлар билан сўкиб, майда безорилик содир этиб, туман ИИБ ходимларининг уни тинчлантириш борасидаги қонуний талабларини бажармаган.

Фуқаро У.Н. ўзининг юқоридаги ҳаракати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси, 183-моддаси, 194-моддасининг 1-қисми ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё тумани судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё тумани судининг 3 апрелдаги қарорига асосан, фуқаро У.Т.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, қамоқда ўтирган кунлари учун ундан 501 750 сўм қамоқ ҳаражатлари ундирилиши белгиланган.