Карантин сабабли тонировкага рухсатномаларнинг ҳам муддати узайтириладими?

Карантин сабабли тонировкага рухсатномаларнинг ҳам муддати узайтириладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Мен машинам ойнасини тонировка қилиш учун жами 12 миллион сўм сарфлаганман. Карантин вақти қанчага чўзилишидан қатьий назар, шу давр учун рухсатномамга қўшимча муддат қўшиладими?

Жавоб: Тўлов асосида автотранспорт воситаларининг ойналарини тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 1 йил муддатга рухсат берилади.

Бироқ Республика махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилган.

Карантин даврида рухсатномангиз муддати ўтса, жорий йилнинг 1 июлигача автотранспортни ҳайдашингиз мумкин. Шу билан бирга, карантин даври ҳисобидан, қўшимча муддат берилмайди.