Карантин шароитидан келиб чиқиб, «контракт» пулини тўлашда имтиёзлар белгиланганми?

Карантин шароитидан келиб чиқиб, «контракт» пулини тўлашда имтиёзлар белгиланганми?

Бугун АОКА анжуманлар залида «Карантин даврида таълим тизимидаги чекловлар, қабул жараёнлари ва соҳага оид бошқа ўзгаришлар» мавзусида брифинг бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълими вазири, Халқ таълими вазири, Мактабгача таълим вазири ва Давлат тест маркази директори қатнашди.

Савол: Контракт пулини тўлаш тизимига ўзгартиришлар киритилдими? Карантин шароитидан келиб чиқиб, молиявий имтиёзлар белгиланганми?

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов саволларга жавоб қайтарди:

"Контракт миқдори бўйича ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Контракт пули энг кам ойлик миқдорига боғланган. Агар шу боғланиш коэфиссиенти ўзгарсагина, контракт суммаси ўзгариши мумкин.

Ҳозирги контракт базавий миқдори шартли равишда қўйилган миқдор. У ҳамма харажатларни қоплайдиган миқдор эмас. Бу миқдорнинг ўзи имтиёзли.

Жорий йилдан 10 та ОТМ ўзини ўзи молиялаш тизимига ўтаётган эди. Яъни бу ОТМлар харажатларини қоплаш учун ўзлари контракт миқдорини белгилашлари керак эди. Лекин карантин шароитидан келиб чиқиб, улар шартнома пулини ўзгартирмасликка қарор қилишди. Бу ҳам имтиёзлардан бири ҳисобланади" - деди вазир.

2020 йилдан ўнта ОТМ ўзини ўзи молиялаштиришга ўтади