Карантин тартибини бузган бўлсам, жарима тўлашга тайёрман — президент Зеленский

Карантин тартибини бузган бўлсам, жарима тўлашга тайёрман — президент Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Хмелницк вилоятидаги кафега борганида карантин қоидаларини бузган бўлса, жарима тўлашини маълум қилди. Бу ҳақда "Газета" нашри хабар бермоқда.

3 июн, чоршанба куни Украина раҳбари Хмелницк вилоятидаги кафега ташриф буюради. Коронавирус туфайли мамлакатда ўрнатилган мавжуд карантин қоидаларига кўра, ҳозирча фақат ёзги майдонли жойларда овқатланишга рухсат этилган. Барча турдаги умумий овқатланиш жойларига эса 5 июндан рухсат берилади.

"Агар қоидани бузган бўлсам, мен жарима тўлашга тайёрман", - деди Зеленский журналистнинг жарима ҳақидаги саволига.

Президентнинг у ерга таклиф қилинганини қўшимча қилди.