Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг матбуот котиби Саодат Боймирзаева қуйидагиларни маълум қилди:
Йил бошидан 7 857 та оилавий ажралишлар рўйхатга олинди. 2020 йилда жами 49 811 та никоҳ ва 7 857 та ажралиш қайд этилган.
Ажрашишларни қайд этилган никоҳга нисбати (коэффициенти) – 15,8%. 2019 йилнинг мос даврига (8 019 та) нисбатан 162 тага камайган.
Ажримлар сабаби:
- оилавий келишмовчилик (50,5%),
- фарзандсизлик (16,3%),
- узоқ вақт бирга оила бўлиб яшамаслик (10%),
- миграция (2,8%),
- хиёнат (3,4%),
- бошқа сабаблар (17,0%).
Карантин даврида оилавий келишмовчиликлар ортиб боряпти деган нуқтаи назар нотўғри. Аксинча, ушбу синовли кунлар оилалар, маҳаллаларда ноёблашиб қолган меҳр-оқибатни қайтарди, ҳамжиҳатлик, ўзаро дахлдорлик ҳисси ортди.
МАВЗУГА ДОИР: Карантиндан кейин Хитойда ажрашишлар сони ортди
Бу йилги Рамазон эса синовли кунларга тўғри келгани билан 2 карра аҳамияти юқори. Аминмизки – ушбу ойда оилаларимизни турли салбий ҳолатлар, ўзаро келишмовчиликлар тарк этиб, оилавий ажрим ёқасида турган оилалар ҳам ярашиб, оилаларда ва маҳаллаларда ҳамжиҳатлик, ҳаловат муҳити қарор топади, деди Саодат Боймирзаева.