Карантин туфайли тоифасини қайта тасдиқлата олмаганларнинг маошлари қисқартириладими?

Карантин туфайли тоифасини қайта тасдиқлата олмаганларнинг маошлари қисқартириладими?

Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди:

Савол: Нега телефонларга огоҳликка даъват этувчи СМС-хабарлар келмай қўйди? Одамлар ниқоб, антисептиклар, қўлни совунлаб ювиш тўғрисида эслатиб турилмаса эҳтиёткорликни унутишмоқда?

Жавоб: Тўғри, телефонларга СМС-хабарлар келиши тўхтади, лекин бунинг ўрнига мунтазам ОАВ орқали тарғиб қилинмоқда.

Савол: Мирзо Улуғбек туманидаги Улуғбек шаҳарчаси қизил ҳудудга киритилгани учун шифокорлар қабулига боролмаяпмиз. Оилавий поликлиника ишламаяпти. Яқин орадаги тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатишдан бош тортишди. Турмуш ўртоғимга ташхис қўйилиши учун таҳлил топширишлари зарур?

Жавоб: Агар турмуш ўртоғингизда бирор ўткир касаллик бор бўлиб, унга тез тиббий ёрдам зарур бўлса тез ёрдам машинасини уйга чақиринг.

Ҳар қандай вазиятда ҳам туман тиббиёт бирлашмаси сизнинг муаммонгизни ечиши лозим.

Савол: Олий тоифали шифокорман. Карантин туфайли апрель ойида тоифамни қайта тасдиқлата олмадим. Тоифа муддати тугаганлиги сабаб маошимни қисқартиришди. Энди тоифамиз ҳам пасайтириладими?

Жавоб: Бу масала билан ССВ аттестация комиссияси шуғулланяпти. Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига таклифлар киритилган, яқин кунларда аниқ жавобни эътиборингизга етказамиз.