Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин туфайли Тошкентда ишсиз ёшлар 3 баробарга кўпайиши айтилди
17.04.2020 22:20,  
394

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари мажмуасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мажлисда коронавирус пандемияси даврида ижтимоий соҳада амалга ошириладиган ишлар муҳокама этилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жумладан, барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим муассасалари, спорт ва мусиқа мактабларида такрорий яъни иккинчи маротаба дезинфекция тадбирларини ўтказиш ва тўлиқ тугатиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Карантин даврида таълим жараёнида узилиш бўлмаслиги учун барча таълим муассасаларининг педагоглари ўқувчиларни онлайн ўқитмоқда.

Шунингдек, дарслар телевидениенинг 3та канали орқали мунтазам бериб борилмоқда ва бунга Тошкент шаҳридан 188 нафар ўқитувчилар, 50 нафар спортчилар, 100 нафар мактабгача таълим муассасалари педагоглари жалб этилган бўлиб, йиғилишда улар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга карантин тугаши билан пойтахтимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олишни 93% дан 100 % га кўтариш ҳамда 6 ёшли болаларни (100%) мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш ва шу орқали истеъдодли, изланувчан ёшларни рағбатлантириш мақсадида яқин орада онлайн танловлар платформаси ҳам ишга туширилади.

Карантин сабаб, бу муддат ўтганидан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши прогноз қилинмоқда. Шу сабаб ҳозирда шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари бошқа қатор соҳалар раҳбарлари билан биргаликда уларни IT йўналишидаги тадбиркорликка жалб этиш, кўникмаларини ривожлантириш, секторлар билан юзага келувчи муаммолар ечими устида ишлаётганликлари ҳам айтиб ўтилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан