Карантин вақтида автомашина бўйича маъмурий жарималар кечиктириладими?

Карантин вақтида автомашина бўйича маъмурий жарималар кечиктириладими?

Бугун АОКА штабида Мажбурий ижро бюроси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов иштирок брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— МИБ ходимлари телефон қилиб, автомашинам бўйича маъмурий жаримани 15 кун ичида тўлашим кераклигини тушунтиришди. Карантин вақтида бу тўғрими?

— Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тайинланган маъмурий жарималарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Президент Фармонига кўра, фақатгина карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилган.

Сиз ушбу жаримани Telegram тармоғидаги @mibuzbot алоқа боти орқали тўлашингиз мумкин.