Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин вақтида ифторлик ташкиллаштирилган Тошкентдаги ресторан ёпилди
22.05.2020 15:24,  
767

Юнусобод туманида жойлашган Üsküdar Kavurma турк ресторани карантин вақтида яширин тарзда фаолиятни давом эттиргани аниқланди.

20 май куни ИИБ ҳамда СЭНБ ходимлари томонидан текширув ўтказилган.

Фото: UzNews

Текширув тадбирлари вақтида ресторанда ифторга йиғилганлар тахминан 30 киши, жумладан 13 нафар ўзбекистонлик ва 17 нафари хориж фуқаролари бўлгани аниқланган.

Шунингдек, алоҳида хонада намоз ўқиш ва бошқа диний маросимларни ўтказиш учун шароитлар тайёрланган.

Карантин тадбирлари бузилиш ҳолати юзасидан СЭНБ ходимлари томонидан кафе маъмуриятини жиноий жавобгарликка (20 дан 30 гача БРВ) тортиш бўйича тегишли баённома тузилди. Ресторан эса белгиланган тартибда суд жараёнлари тугагунига қадар муҳрлаб қўйилди.

Фото: UzNews

10 май куни Яккасарой туманида жойлашган Qanotchi ресторани ҳам 1 кун фаолият кўрсатган эди.

Аввалига ресторан маъмурияти Facebook саҳифасида мижозларни қабул қилишни бошлагани ҳақида хабар берди. Эртаси куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ресторан очилишининг эксперимент бўлгани ва ҳозирда эксперимент якунига етгани учун ёпилганини маълум қилди.

Кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси Qanotchi қаҳвахонасининг ўз бошимчалик билан фаолият юритганини аниқлади. Инспекция қаҳвахона раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой туман Маъмурий судига киритилаётганини хабар қилд и.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан