Карантинда бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни ким бериши маълум қилинди

Карантинда бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни ким бериши маълум қилинди

Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантинда бўлганлик ҳақидаги ҳужжатни ким беради?

Жавоб: Стационар шароитда карантинда бўлган шахслар учун, карантин зонадан берилган маълумотномага асосан, ҳудудий (участка) амбулатория-поликлиника хизмати меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмиийлаштириб беради;

Уй шароитида карантинда бўлган шахслар учун ҳудудий (участка) амбулатория-поликлиника хизмати меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмиийлаштириб беради.