Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда бошқа жойда яшаётганларнинг пенсияси қандай етказилади?
9.04.2020 16:39,  
408

Марказий банк карантин даврида пенсионер яшаш манзилида бўлмаса ёки вақтинча рўйхатда турган жойда яшаса, унга пенсия маблағлари қандай етказилишига аниқлик киритди.

Маълум қилинишича, пенсия тўлови учун қайднома (ведомость)лар пенсия олувчининг яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан махсус дастур орқали Халқ банкининг тегишли филиалларига жўнатилади.

Ушбу қайдномаларга асосан пенсия маблағлари мазкур филиалга молиялаштирилади ва филиал ходимлари томонидан уларни олувчиларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайдномага имзо қўйдирган ҳолда нақд шаклда тўлаб берилади.

Фуқаро пенсияни тарқатиш жараёнида яшаш манзилида бўлмаса ва вақтинча бошқа ҳудудда истиқомат қилаётган бўлса, маблағлар Пенсия жамғармасига қайтарилади ҳамда тўланмай қолган ушбу маблағлар кейинги ойда қўшиб тўлаб берилади.

Шунингдек, фуқаро вақтинча истиқомат қилиб турган манзилида вақтинча рўйхатда турган бўлса, ушбу ҳудуддаги Пенсия жамғармасининг бўлимига пенсия тўловларини у вақтинча яшаб турган ҳудуд бўйича тўлов қайдномасига (манзилларини аниқ кўрсатган ҳолда) киритиш ва молиялаштиришни сўраб, мурожаат қилиши мумкин.

Шу ўринда пенсия пулларини нақд шаклда олаётган пенсионерларга Халқ банкининг шахсий пенсия-овердрафт карталарини очиш ва келгусида пенсия маблағларини банк карталарига ўтказиш тавсия этилади. Бу орқали улар бир қатор қулайликларга эга бўладилар:

– биринчидан, пенсионер қаерда бўлишидан қатъий назар пенсия маблағлари ойнинг дастлабки кунларида пенсия-овердрафт картасига тушади;

– иккинчидан, кейинги пенсия тўловигача пули тугаб қолган тақдирда, пенсионер ойлик пенсиясининг 50 фоизигача фоизсиз овердрафт кредити олиши мумкин;

– учинчидан, картадаги маблағларга йиллик 8 фоиз миқдорида даромад ҳисобланиши билан бир қаторда, уларни Халқ банкининг банкоматлари орқали фоизсиз нақдлаштириш имконияти яратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан