Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда ишлаётган ҳарбийлар учун «Руҳий зўриқишларни ечиш хонаси» ташкил этилди (фото)
6.04.2020 09:28,  
568

 Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам эртаю кеч карантин ҳудудларини муҳофаза қилиб келмоқдалар. Куни кеча ҳарбий қисм мутасаддилари ҳамда ҳарбий психолог майор Озод Усмонов томонидан муҳим ташаббусга қўл урилди.

Тошкент вилояти Ўртасарой туманидаги карантин объекти хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ҳарбийлар учун «Руҳий зўриқишларни ечиш хонаси» ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати хабар қилди.

Барча муҳим жиҳозлар билан таъминланган ушбу хона юрт посбонларининг жанговар кайфиятини кўтаришга, уларнинг руҳий барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан