Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда итларни сайр қилдириш мумкинми?
8.04.2020 15:29,  
206

Аввал маълум қилганимиздек, АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилади.

Савол: Карантин (уй) ҳудудини қўриқлашда милиционер ВАЗИФАЛАРИ қаерда кўрсатилган? Уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва нималарни амалга оширишлари мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот берсангиз.

Жавоб: Ҳозирги вақтда 61 831 нафар фуқаро уй шароитидаги карантинда сақланмоқда. Тошкент шаҳрида улар 6 820 нафарни ташкил этади. Уларнинг барчаси огоҳлантирилган ва карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари тўғрисида тилхат олинган.

Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари карантинда бўлган ҳар бир оилага бириктирилган. Уларнинг асосий вазифаси:

  • карантиндагиларнинг кўчага чиқишларига ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК,
  • уларнинг ҳеч ким билан МУЛОҚОТ қилмасликларини назорат қилиш,
  • уларга озиқ-овқат олиб келган яқинлари, қўшни ва қариндошларига ЭШИК ОЛДИДА қолдириш тўғрисида огоҳлантиришдан иборат.

Агар ходимлар тартиб бузилганини аниқлашса, шу заҳоти энг қаттиқ чораларни қўллашади.

Савол: Уйда боқиладиган итларни сайр қилдириш тўғрисида маълумот берсангиз?

Жавоб: Муҳим масала. Катта итларни сайр қилдириш зарур. Итларни сайр қилдириш ТАҚИҚЛАНМАЙДИ.

Бироқ сайр қилдиришда эҳтиёт чораларига риоя қилишингиз керак:

  • – уй атрофидан узоқлашмаслигингиз;
  • – итга тумшуқ боғ тақишингиз;
  • – итингиз орқасидан тозалашингиз лозим.

Ички ишлар ходимлари агар уйингиздан узоқлашганингизда Сизни огоҳлантириш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, ит ва мушукларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан