Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда мигрантларнинг ишлаш тартибига қўшимча изоҳ берилди – Россия
23.05.2020 14:34,  
396

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан 2020 йил 18 апрелда қабул қилинган Россия Президентининг фармонига мувофиқ Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, шу жумладан патентларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 июнгача узайтирилган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котибининг маълум қилишича, агар патентнинг амал қилиш муддати 2020 йил 15 мартдан 15 июнгача бўлган даврда тугаса, у автоматик равишда 93 кунга узайтирилади.

Патентнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Иш берувчиларнинг хорижий фуқаролардан аванс тўловларини тўлашни талаб қилиши асоссиздир.

Патентга эга бўлмаган хорижий фуқаролар ушбу муддат давомида патент расмийлаштирмасдан меҳнат фаолиятини олиб боришлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан