Карантинда молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ёрдам берилади

Карантинда молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ёрдам берилади

Аввал хабар қилганимиздек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди.

Карантинда моддий даромад манбайини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тайёрланади.

Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.