Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда қийин аҳволга тушиб қолган хусусий мактаблар қўллаб-қувватланадими?
17.04.2020 15:41,  
291

Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантин чўзиладиган бўлса, педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн ташкил этса бўлмайдими?

Жавоб: Бунга ҳозирча зарурият йўқ. Сабаби аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Демак, бу ҳудудлардаги аттестация жараёнларини апрель ойида ўтказилиши шарт дегани эмас. Шундай экан, буни белгиланган тартиб асосида карантин ҳолати тугаши билан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Савол: Карантин даврида хусусий мактаблар молиявий қийин аҳволга тушди, уларни қўллаб-қувватлаш учун қандай ишлар режалаштирилмоқда?

Жавоб: Нодавлат таълим ташкилотларининг аксарияти қисқа муддатларда ўз имкониятларидан келиб чиқиб ўқувчиларига масофадан таълим беришни йўлга қўйди. Бу билан хусусий таълим ташкилотларида мавжуд қийинчиликларга қарамай ўз ходимларига ва педагог кадрларига маош тўлаш имкониятини яратди.

Таълим инспекцияси томонидан республикамиздаги барча нодавлат таълим муассасалари фаолияти, улардаги муаммолар ўрганилмоқда. Ҳозирда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда ўқувчиси камроқ бўлган ва ўз фаолиятини молиялаштиришга қийналадиган мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан