Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда пластик карта блокка тушиб қолса нима қилиш керак?
4.04.2020 23:24,  
12000

Аввал маълум қилганимиздек, АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

АОКА брифинг давомида фуқароларнинг банклар фаолиятига оид муҳим саволларига қайтарилган жавобларни тақдим этди.

1. Ҳозирги вазиятда нақд пул ушлаш — жуда хавфли дейишяпти. Банкоматларда “cash in”, яъни картани нақд пул орқали тўлдириш операциясини амалга ошириш функцияси мавжудми?

Банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкомат жойларга ўрнатилган бўлиб, улардан 948 таси cash in/out функцияли банкоматлар ҳисобланади.

Уларнинг 548 донаси — Узкард тизими банкоматлари ва 400 донаси — “HUMO” тизими банкоматлари. Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга.

2. Банк картамни дўкондаги кассирга берган эдим, аммо кассир картамнинг паролини нотўғри териб, блокка тушириб қўйди. Карантин пайтида блокка тушган карталарни блокдан ечиш бўйича тушунтириш беринг. Банкка паспортим билан боришим шартми?

Авваламбор, Сиз айтаётган “парол“ — банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами ҳисобланиб, савдо нуқталари орқали тўловларини амалга ошириш жараёнида ШИР-кодни шахсан киритишингиз тавсия этилади.

Ҳозирда блокланган банк карталарини блокдан чиқариш бўйича тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий (онлайн) тарзда қабул қилиш имконияти мавжуд.

Бунда тижорат банклари ахборот коммуникация тизимлари орқали келган мурожаат эгаси, яъни мижознинг зарурий реквизитлари масофадан туриб идентификация қилинади. Идентификациядан ўтган мижознинг мурожаати шу заҳоти кўриб чиқилиб, унинг банк картаси блокдан олиниб ташланади.

3. Мен тадбиркорман. Бугунги карантин даврида импорт шартномаси бўйича тўловларни банкка бормасдан амалга оширса бўладими? Одатда банклар ташқи савдо операциялар бўйича тўлов ҳужжати асл нусхасини сўрайди. Ҳозирги ҳолатда нима қилишимиз керак?

Импорт шартномалари бўйича тўловларни интернет-банкинг тизими орқали, яъни банк клиентга уланган ҳолда масофадан туриб ўз ҳисоб варақингиздан ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Ҳозирда бу хизмат аксарият тижорат банкларида жорий қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан