Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда узоқ ўтириш саломатлик учун зарарлими?
6.05.2020 13:18,  
320

Бугун АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда карантиннинг фойда ва зарари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарилди:

Карантин — бу албатта осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва унинг тарқалмаслиги.

Зарари — камҳаракатлик албатта иммунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

- ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

- жойида туриб югуриш,

- “тренажёр“лардан фойдаланиш,

- хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

Энг асосийси — тўғри овқатланиш. Кам калорияга эга ва витаминларга бой овқатларни тановул қилиш мақсадга мувофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситаларидан истеъмол қилиб туриш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан